| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Бир одам Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига келиб: «Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, таниш хотин билан учрашиб қолиб, эркак киши ўз хотини билан нима иш қилса, ўша ишни қилган, фақат жимоҳ қилмаган киши ҳақида нима дейсиз?», деди. Шу пайт Оллоҳ Таоло:
}وَأَقِمُ الصَّلاَةَ طَرَفِي النَّهَارِ وَزُلَفًا مِنَ اللَّيْلِ {
– „Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адоқилинг!“, [11:114]
деган оятини нозил қилди. Шунда Пайғамбар с.а.в.: «Таҳорат қилиб, намоз ўқи», дедилар». Бу ерда бир киши ҳаром ишни қилди. Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига келиб, иқрор ҳам бўлди. Шунга қарамай, Пайғамбар с.а.в. уни жазоламадилар, кечирдилар. Бир ривоятда:
«تَوَضَّأْ ثُمَّ صَلِّ»
«Таҳорат қилиб, намоз ўқи» дейиш билан кифояланган бўлсалар, яна бир ривоятда:
«أَصَلَّيْتَ مَعَنَا»
«Биз билан намоз ўқидингми?», деб сўрадилар. У: «Ҳа», деб жавоб бергач:
}إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ {
– „Албатта яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур“, [11:114]
деган оятни тиловат қилдилар. Бундан ташқари, Пайғамбар с.а.в.: «Бу Оллоҳнинг розилиги учун қилинган тақсимлаш бўлмади», деган одамни ҳам жазоламаганлар. Шунингдек, Зубайрнинг фойдасига бир ҳукм чиқарганларида: «Аммаваччангиз бўлгани учун (шундай қилдингиз)» деган одамни ҳам - ғазабланган бўлсалар-да, жазоламаганлар. Шулардан кўриниб турибдики, таъзир бобига оид бир иш ҳокимга кўтариб чиқилса, унинг кечиришга ҳаққи бор.
Шунингдек, жазони енгиллатишга ҳам, энг енгил ҳадни белгилашга ҳам унинг ҳаққи бор. Оиша y ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
221-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|